Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат синиши

21:38 / 05.10.2023 | @newuser | 700

Ассаламу алайкум! Баъзан намоз ўқиётганимда олд авратдан қолдиқ сийдик келганга ўхшайди шундай ҳолатда намозни бузиб қараганимда ҳеч нарса йўқ бўлади. Шундай ҳолатда таҳоратимга шубҳа бўлди деб қайта таҳорат олиб қайта ўқийман. Лекин охирги сафар ҳам шундай бўлганда яна намозни бузгим келмади, этибор бермай ўқийвердим лекин намозни тугатиб қарасам ичкийимга 1 томчи тегибди. Қайта таҳорат олиб намозни қайта ўқидим. Ушбу ҳолатда гуноҳкор бўлдимми, қасддан билиб туриб намозни давом эттирган ҳукмига тушиб қолмадимми деган савол қийнаяпти. Шундай ҳолатда сийдик чиқиш ҳолати бор ёки йўқлигидан қатъий базар намозни бузишим қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик чиққанини аниқ сезмагунингизча намозни бузмайсиз. Шубҳа ва гумонларга қараб иш қилинмайди. Гуноҳкор бўлмагансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat