Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Этикоф

19:55 / 14.11.2016 | Jamoliddin | 2647

Ассалому алайкум! Устозлар, этикоф ҳақида  қидириув хизматидан топдим. Лекин айнан мен ўз саволимга жавоб тополмадим. Шунга мазур тутсизлар яна сўрашни лозим топдим. Саволим қуйдагича, этикофга ўтирганда қандай ният қилинади? 3 кун этикофда ўтиришни ният қилдим – деб ният қилса бўладимим?
2). Этикофда 3 кун ўтирса, 1-куни бамдод намозидан кейин этикофга кирса, шунда тўртинчи куни бамдодгача ўтирадими ёки учинчи  кун хуфтонгачами?
3). Этикофда ҳозир шу кунларда ҳам ўтирса бўладими ёки факат Рамазон ойидами?
4). Этикофда  эркак кишилар ҳам уйда ўтирса бўладими? Берадиган жавобларингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Этикоф ўтиришга ният қилдим – дейиш кифоя қилади. 2). Қуёш ботишидан аввал этикофни ният қилинса учинчи куннинг қуёши ботгач шомдан кейин этикофдан чиқади. 3). Этикофдан қазоси борлар шу кунларда ўтириши ҳам жоиз. Суннати муаккада бўлган этикофга фақат Рмазон ойида ўтирилади. 4). Масжидида ўтиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat