Излаш хизматидан тополмаганим учун сўраяпман. Агар кўрмай қолиб қайта савол берган бўлсам, олдиндан узр. Саволим қўйидагича:
1) Қизимнинг исми Муҳсина, шу исм бўлаверадими?
2) Осиё исмини қўйса бўладими? Бир биродаримиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганликлари ҳақида ҳадис борлигини айтган эди, шу тўғрими?
Муҳсина исми яхши. Осиё исмини қўйса бўлади. Биродарингиз нотўғри гапирган.