Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ устига никоҳ

18:52 / 14.02.2020 | Акрам | 3369

Ассалому алайкум! Аввал биринчи бор турмуш қуриб бир фарзандли бўлдим. Аммо оилавий келишмовчиликлар сабабли биринчи турмушимдан қонуний ажралишдим. Хозирда иккинчи бор, аввалда уйланмаган йигит билан никохдан ўтдим. Бироқ менга биринчи турмуш ўртоғим жавобимни (уч талоқ) бермаган. Айрим инсонларнинг айтишларича биринчи турмуш ўртоғим жавобимни (уч талоқ) бермагани учун иккинчи бу никохим қабул бўлмаган экан. Мен биринчи турмуш ўртоғимдан жавобимни олиб кейин қайта никохдан ўтишим керак экан. Шу тўғрими? Биринчи турмуш ўртоғимдан менга изимдан бўлсада жавобимни берганми ёки бермаганлигини сўрадим. У хозиргача изимдан хам жавобимни бермаган экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қонуний ажрашиш вақтидаги гаплар ва ёзувларни аниқлаб олиш керак. Агар улар талоққа далолат қиладиган сўзлар бўлмаса, Ҳозироқ биринчи эрдан талоқни олиб, иддага ўтириб иддангиз чиқиши билан иккинчи эрингизга никоҳланишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat