Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози

15:06 / 08.10.2023 | Ibroxim | 737

Ассалому алайкум! Мен Самарқандда яшайман ва камандирофкали ишда ишлайман иш жойим 200 300 км масофада. Мен уйдан чиқаётганда 22 кунга ният қилиб чиқдим. Иш жойим Бухорода эди улар чиққанимдан сўнг 22 кунга Сурхандарёга боришим кераклигини айтишди ва 22 кунга ният қилиб бордим. Сурхандарёда 7 кун ишладим сўнг Бухорога қайтишим кераклигини айтишди. Мен Сурхандарёдан йўлга чиқиб Бухоро шахарда бир кун қолдим кейин у ердан 110 км масофага 14 кунга ният қилиб бордим. Саволим шундан иборатки йўлда Сурхандарёда ва Бухорода намозларимни қандай ўқийман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сурхондарёга 22 кун туриш нияти билан боргансиз. Шу туфайли гарчи 7 кундан тургач у ердан кетишингиз зарур бўлиб қолган бўлса ҳам у ерда муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Бухорода эса 15 кундан кам туришни ният қилганингиз учун мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat