Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Саволим шундан иборатки, бир куни дўстимга пластик картада пул керак бўлиб қолди. Картамга 100 АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб беринглар сизларга АҚШ долларини нақд кўринишида бераман деди ва берди. 2 киши унинг картасига 100 АҚШ доллар ташлаб бердик. Биримизнинг пулимиз 5-6 дақиқа оралиғида ўзимизга қайтиб келди. Дўстимдан сўрасам мен ташлаб берган пулни тўлов қилиб ишлатганини айтди. Тўловни қабул қилиб олган инсон ҳам пулни олганини тасдиқлади. Мени қўлимда 100 АҚШ доллар пул қолиб кетди. Дўстимга қайтариб берай десам олмади аҳир мен ишлатдимку деб. Мен ҳам ололмайман пулим қайтиб келдику десам розиман деди. Банкка телефон қилсам шунақаси бўлиши мумкин деди қўйди. Энди мен у пулни нима қилай, бошим қотди?
– Ва алайкум ассалом! Банкга мурожаат қилиб пул нима сабабдан қайтганини ва унинг эгаси кимлигини аниқлаб, ўзига топширинг. Валлоҳу аълам!