Ассалому алайкум! Фаришталар ҳар қандай жонли нарсаларини суратлари илинган уйларга, ит боқилган уйларга кирмас экан. Биз янги уйга кўчгандик ва болалар ҳонасини абойини жонли ҳайвонларни сурати боридан қилдиргандик. Энди фаришталар сурати бор уйга кирмаслигини билиб ўйланиб қолдик янги ремонтдан чиқган уй биз буни бошқатдан қилишимиз керакми? Бундай қилганимиздан Жуда афсусландик. Бошқа ҳоналарда бундай суратлар йўқ Алҳамдулиллаҳ уйда намоз ва Қуръон ҳам ўқилади.
– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсалар тасвирини қандай усулда бўлса ҳам ўчириш керак. Валлоҳу аълам!