Ассалому алайкум! Мен тошкентда университетда ўқиман, ётоқхонада тураман. Бизи ётоқхона декабрда 28 числода ёпилди, мен декабр ойига тўлов қиганман. Мени саволим шундан иборатки мен ўқишга 28-март куни келдим. Шу декабр ойида турмаган 3 кун билан март турган 3 кун бир бири билан ейиштирвоса бўладими? Яъни декабрда турмаган 3 куним учун мартга тўлов қимасам бўладими ёки тўламасам бировни хаққини еган бўламанми? Улар ўзларига фойда бўлиши учун хаттоки турмаган феврал ойимизгаям тўлатмоқчи.
– Ва алайкум ассалом! Келишув неча кунга тузилган бўлса ўшанча кун учун тўлов қилинади. Ўша келишилган кунлар тугамасидан аввал шартномани бекор қилишса қолган кунлар учун тўловни қайтариб беришлари шартномада кўрсатилгандек бўлади. Валлоҳу аълам!