Ассалому алайкум! Мен хоразмданман, ёшим 21да уйда энг кичиги ман. Кўпинча мени гапимни инобатга олишмайди ва гапимни нотўғри деб койиб беришади. Саволим шундан иборат-ки, биз Хоразм ва Қорақалпоқистонда "ЁуТубе" да битта ўйин авж оляпди яъни бу ўйин мошина ютиш 1000-5000 минг билет сотилади ўйин учун 100-300 минггача тўлов қилинади. Сўнг қайсидир куни ўйин бўлиб узоғи 10-15та одам мошина ютади. Яқинда мени акаларим ҳам ютибди бу мошина қиморда ютилган десам мени койиб беришди. Илтимос шу ўйинлар ҳақида ўрганиб чиқиб тўлиқроқ маълумот берсанггиз, ҳамда шахар ва қишлоқ имом хатиблари жума номози марўзаларида шу ҳақида огохлатирилса яхши бўлади. Бу ўйинларни йўқотмасак одамлар бу ўйинлар ҳалол деб ҳар дойим пул тикиб юришибди. Бизни маҳалла имоми ҳам бориб бояги мошинага ҳалол бўлсин деб фотха ҳам қилиб берди. Шу тўғрими? Жавоб учун рахмат лекин бу ишлар нотўғри бўлса илтимос имомлар шу тўғрисида ижтимойий тармоқларда марўза ва чиқишлар қилишса яхши бўларди.
– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра бу айни қимор экан. Буни сиз Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасига етказинг. Имомлар билан ишлаш ва жума марўзаларида буни муҳокама қилиш уларнинг ваколатига киради. Валлоҳу аълам!