Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз учун жарима

14:34 / 14.10.2023 | Зикр ахли | 529

Ассалому алайкум! Биз якин дўстлар билан келишиб бир проект қивомиз. Телеграмда группа очканмиз, ва гурухда 6 киши бор. Шарт шундан иборатки ким хуфтон ва бомдод намозини ўкиганини думалоқ видео (чунки жонли вактда юборса булади факат) га олиб ташлади, агар намоз вакти чикмагунча ташламаса, 3кун кетма кет масджидга чикиб намоз укийди. агар 3кун кетма кет чика олмаса пуллик штрафга утади. ва шу белгиланган микдордаги пулни картага ташлайди. ва бу егилган пулларни шу гурухдаги хамма учун бирор бир ресторанга йоки ўтиришимиз учун ишлатамиз.ва бу намоз укимай кўйган дўстларимиз ибодатга киришига анча фойдаси тегвотти. хамма рози. шу килайотган ишларимизни каерида камчилик нуксони бўлса, илтимос тўгри йол курсатинг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу “проект”ингиз бошидан охиригача хатодир. Ҳар кунлик 5 маҳал намозларни масжидга чиқиб адо қилиш шундоқ ҳам шариатнинг кўрсатмасидир. Пуллик жаримангиз эса қиморнинг айни ўзи. Намозга тарғиб қилишнинг бошқа усулини топинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat