Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо ва каффорат рўзаларни ортга суриш ва уларнинг тутилиш тартиби

09:17 / 16.10.2023 | Mubina | 245

Ассалому алайкум! 1. Мен айни дамда казо ва каффорат рузаларини тутмокчи эдим, хозир ёз ойлари булгани сабаб тунлар кискарган ва кунлар узайган пайт, табиийки руза тутиш учун турган одам хуфтонни укиб вактли ухлаганда турт соат ухлаши мумкин, уйгониб огиз ёпгандан сунг кайлула вактигача ухлаш тўғри эмас, кайлулада бир соат ухлаганда бир кунлик уртача ухлаш вактидан 2-3 соат кам булиб колади. Биламизки, уйку вактида тана узини тиклаш, тозалаш учун зарур булган барча ишларни бажаради, уз баробарида, бир неча соатга бирдан уйкуни кискартириш тана учун катта босим булади. Мен бир ойлардан кейинги намоз вактларини курганимда хуфтон ва бомдод орасида беш соатча вакт булишини курдим. Бу мен учун кулай вакт. Инсон карз рузаларини имкони булиши билан тутиб бериши шарт булгани холда мен зиммамдаги рузаларни бир ойдан сунг тутишни бошласам буладими? 2. Бир жойдаги савол-жавобда аввал каффорат, сунг эса казоларни тутиш кераклигини укиганимни эслагандек буламан аммо кейин куп кидириб бу хакда аник гап тополмадим. Шунга аниклик киритиб берсангиз.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қодир бўлсангиз имкон борича тезроқ тутасиз, агар қийналсангиз қишнинг қисқа кунларида тутиб беришга ҳам шариат рухсат беради.

2). Аввал қазо сўнг каффорот рўзаси тутилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat