Ассалому алайкум! Гўштни тандирда пиширишади, ҳушбой бўлиши учун (балки бошқа сабаби бордир билмадим) арча танасининг баргларини қуритилганини сувга солиб қўйиб, кейин гўштни устига қўйиб гўштни пиширишади. Ана шу арча танаси солиб қўйилган сувдан ит келиб сув ичса кейин ўша арча қўшиб пиширилган тандир гўштини ейиш жоизми? Ит сув ичган челакдан сувини тўкиб челакни ювмасдан бошқа сув солиб, ўша сувга қўл ювиб овқат қилинса шу овқатни ейиш ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ит челакдаги сувдан ичса у сув нажас бўлади. Арча япроқлари ўша сувни ўзига шимиб гўштга ўтказган бўлса у гўштни ейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!