Ассалому алайкум! 30 йиллик кредитга уй олганимизга 2 йил бўлди ва шу йили хаж сафарига навбатимиз хам келибди, уй кредити бўлиб туриб хаж сафарига бориб келса бўладими? Ёки уй тўловини тўлиқ тўлаб бўлишимизни кутишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Муддат келишини кутмасдан ўша кредитни тезроқ ёпиб ташласин. Кредит олиб гуноҳга ботибди. Ҳаж кишининг бўйнига фарз бўлиши учун қарзидан ошиқча ҳаж сафарига ва сафар давомида аҳли-оиласининг нафақасига етадиган маблағи бўлиши керак. Бундай миқдорда маблағи йўқ бўлса фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам!