Бисмиллаҳи роҳмани роҳим.Ассаламу алайкум ва раҳматулоҳи ва баракатуҳ.2008 ийлнинг ёз ойларида бир танишим мендан ката пулни қарзга олган эди, шу пулимни закотини иншооллоҳ рамазон ойида бераман деб ният қилиб юрганедим, лекин менинг танишим пулларимни уз вақтида қайтара олмади ҳалигача у менга қарз, топганда бераман деган ҳаёлда юрибти.Айтинчи ҳазрат, мен уша танишимдан оллолмай юрган пулимга закот беришим керакми? Ассаламу алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пулнинг қайтарилишидан умид бўлса, берасиз. Бўлмаса, қайтиб олгандан кейин берасиз.