БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллох таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоху алайхи васалламга саловоту саломлар бўлсин.Сахобаи киромларга Аллох таолонинг розилиги булсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳурматли Шайх ҳазратлари, қуйидаги ҳадисларнинг саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслигини аниқлаб берсангиз."Гарчи Хитойда бўлса хам, илмга интилинглар, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир муминга фарздир"."Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир"."Ватанни севмоқ иймондандир".Жавобларингиз учун ташаккур! Аллох субханаҳу ва таоло Сиздан рози бўлсин. Амийн.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
"Гарчи Хитойда бўлса ҳам, илмга интилинглар, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир муминга фарздир". – Заиф."Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир". Бухорий заиф деган."Ватанни севмоқ иймондандир". Ҳадис эмас.