Ассалому алайкум! Исломда фарз(мажбурий) дейилган барча амалларни санаб бероласми? Масалан билганларим: номоз, закот, хижоб ва хкз. Яна нималар фарз килинган?
– Ва алайкум ассалом! Исломдаги жамики фарзлар ажратилиб, уларнинг адади санаб чиқилган китобни билмаймиз. Зеро бундан илмий манфаат ҳам йўқ. Ҳар ким ўз соҳасидаги фарз, вожиб, суннат, мубоҳ, ҳалол ва ҳаромни билиши кифоя. Сиз 40 фарз китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!