Ассалому алайкум Мен кун давомида зикир солавот айтаман буни қандайдур санок асосида айтайми ёки кечгача битта зикирни қайтарсам бўладими айтиб бўлгач бирор яқинимни рухига бағишлаб қўйсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг “Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби” деб номланган 35-жузини ўқинг. Унда суннатда ворид бўлган зикрлар ва уларнинг адади баён қилинган. Ўшаларга амал қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!