Ассалому алайкум! намоз вақтлари тақвимда корсатилган вақтгача яни пeшинники асргача, асрники шомдан 10-15минут аввалгача (қуёш ботиши ҳисобига) шомники хуфтонгача eкан. лeкин копинча хуфтон вақти киргунча қизил шафақ ёқолиб болади.хуфтон вақтидан 40-50 минут аввал. 1-савол: бу ҳолатда ҳам тақвимга амал қилсак боладими. 2-савол: масалан пeшиннинг вақти аср киргунча. агар пeшинни асрга яқинлаштириб 20-25минут аввал ўқилса намозни кeчикиб ўқиган ҳисобланадими ва бунда савоб камаядими. 3-савол: кeчикиб оқиш дeганда нимани тушуниш кeрак. Жавоб учун рахмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва фуқаҳолардан бир жамоанинг наздларида шомдан кейинги шафақликни оқлик деганлар. Бунга имом Насоий ва Абу Довудлар Абу Масъуддан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Шомнинг вақти уфқ қорайганда бўлади” деганларини далил қилишган. Бизда хуфтон вақтини эҳтиётан қизил шафақ ғойиб бўлганда ўқилмай оқ шафақ ғойиб бўлганда ўқилади. Шунинг учун 40-50 минут хуфтон вақти кирганига далолат қилмайди. 2). Бунда пешинни вақтида ўқилган ҳисобланади, савоби кам бўлиши қуйидаги ҳадисдагидек бўлади. قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم : أول الوقت رضوان الله وآخر الوقت عفو الله . الترمذي والدارقطني Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Намозни аввалги вақтида ўқиш Аллоҳ таолонинг ризоси(га сабаб бўлувчи амалдир). Охирги вақти Аллоҳ таолонинг афвидир” деганлар. Термизий ва Дорақутнийлар ривояти. Шунинг учун жамоатга чиқа олмайдиган аёллар аввалги вақтида ўқиганлари афзал. 3). Намозни қазо бўлишга яқинлаштириб ёки вақтини чиқариб қазо қилиб ўқиш. Валлоҳу аълам!