Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимор

13:26 / 18.11.2023 | Davronbek | 531

Ассалому алайкум! Хозирги кунда ютуб каналларида розигриш ўйинлари жуда кўп ўйналяпти. Шулардан Али эгам каналида розигриш ўйин ўйналади бу қиморлигини биламиз лекин харом пулдан эсон қиляпти эхсони қабул бўладими? Ва эхсонни қабул қилиб олган одамга эхсон халол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қабул бўлмайди. Бундай ниятда қилинган “эҳсон” уни олган кишига ҳам ҳалол эмас.

بَلْ قَالَ بَعْضُ عُلَمَائِنَا:  مَنْ تَصَدَّقَ بِمَالٍ حَرَامٍ وَرَجَا الثَّوَابَ كَفَرَ، وَلَوْ عَرَفَ الْفَقِيرُ وَدَعَا لَهُ كَفَرَ

 Уламоларимизнинг баъзилари айтадилар: “Ким ҳаром молдан (ҳаромлигини билиб туриб) садақа қилса ва бундан савоб умид қилса кофир бўлади. Агар фақир шуни билиб туриб у учун дуо қилса у ҳам кофир бўлади. (Мулла Али Қорий. Мирқотул мафотиҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat