Ассалом алайкум ! Мен ёшлик чоғимда аммамларникидан сўрамасдан улар чет элга сафар қилганларида олиб келган тангаларидан бир мунчасини олган эдим. Аммам оламдан ўтган, тангалар эса хамон менда сақланади, улғайиб, динимни ўрганиб, энди шу нарсанинг хукми қандай бўлишида йўл кўрсатишингизни сўраб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Меросхўрларига етказиб берасиз. Валлоҳу аълам!