Ассалому алайкум! Муслима аёл рўмолсиз расмга тушганини номахрам инсон кўрса бўладими? Расм жонсиз, уни кўрса бўлади деган гап бор эканлиги ростми? Жавобингиз учун Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У гап рост эмас. Кўрсатадиган қилиб қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!