Ассалому алайкум! Биз мол боқиш орқали пул топамиз, ҳозирда у ҳайвонларни емини олаётган одамимиздан шубҳаланяпмаб бир иккита белгилари у одам бу емларни ўғирлаб олиб келиб бераётгансек қилиб кўрсатяпти. 1). Мени ўша молларни сут ёки қатиғидан истемол қилишим жоизми? 2). Ёки шу моллардан келаётган пулдан ишлатиш жоизми? Ўзим ҳали пул топишни бошлаганим йўқ энди 16 ёшман 3). Ғийбатни каффорати ҳақида турли жавоблар бор экан, баъзисида ғийбат қилинган одам учун исиғфор айтиш керак дейилади бошқасида эса қаерда ва кимни олдида ғийбат қилинган бўлса ўша ерда шаънини оқлаш керак дейилади. Қайси бири тўғри? Ўша одамни олдига бориб розилигини олишни ўзи ҳам кифоя қиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Аниқлик киритинг. Гумон билан хулоса чиқариб бўлмайди. Агар ҳақиқатдан ҳам ўғирлаб сотаётган бўлса дарҳол тўхтатинг.
2).
ҒИЙБАТНИНГ КАФФОРОТИ
Ғийбатчи бир йўла икки ҳаққа нисбатан жиноят қилади:
1. Аллоҳ таолонинг ҳаққига жиноят қилган бўлади. Чунки у Аллоҳ таоло қайтарган ишни қилди. Бунинг каффороти тавба қилиш билан бўлади.
2. Банданинг ҳаққига жиноят қилган бўлади.
Агар ғийбат банданинг ўзига етган бўлса, ғийбатчи унинг олдига бориб, кечирим сўраши ва надоматини билдириши лозим бўлади.
Уламолар: «Унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак», деганлар.
Агар гап ғийбат қилинган одамга етмаган бўлса, тавба қилган ғийбатчи унинг ҳаққига истиғфор айтади. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!