Ассалому алайкум! Азиз устозлар, катталаримизга чойни чап қўлимизда қуйиб пиёлага, ўнг қўлимизда узатсак, чап қўлда қуйиб бўлмайди дeйишади, қайтариб бeришади. Шариатимизда шу ҳақида нима дeйилган?
Ва алайкум ассалом! Уларнинг гапи шариатга зиддир. Чап қўлда еб-ичиш жоиз эмас. Ўзлари ҳам айтган гапларига зид иш қиладилар. Обдастада таҳорат қилаётиб, чап қўли билан ўнг қўлига қуйиб оғзиларига сув оладилар. Шариат бунақа бемазагарчиликка буюрмайди. Валлоҳу аълам!