Ассалому алайкум! 4 ракатлик намозда 2-ракатда аттаҳият ўқиган ёки ўқимагани ҳақида шубҳага кетса, бу шубҳа намозда якунлаётган вақтда келса нима қилиш лозим?
– Ва алайкум ассалом! Ўқимаганлиги эҳтимоли ўқиганидан кўпроқ бўлса саждаи саҳв қилади. Агар эҳтимоли оз бўлса парво қилмайди. Валлоҳу аълам!