Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарғаш

16:20 / 24.11.2023 | Madina . | 649

Ассалому алайкум! Шариата қарғаш мумкин эмаслигини билиб ман хўжайнимга ва уларни оналарига такрор ва такрор этиб тураман бунақа деманглар деб лекин улар ишонишмиди, бу сузлар хеч нима билдирмийди дейшади. Бола боми кет ёки киз боми кет, деб қарғашвуради. Олимларгина жавоб берса шуни тўғри деб билишади. Шу каби сўзлар қарғашга кирадими? Хотин боми кет деб хам жуда куп айтади хўжайним


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ибора ўлим тилашга далолат қилади. Аммо бизнинг урфда ҳеч ким бу маънони назарда тутмай қўйган. Уни айтаётганда қарғишни ирода қилмаса гуноҳ бўлмайди. Аммо бунинг ўрнига бошқа чиройли сўзларни ишлатиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat