Ассалому алайкум! Устозлар, агар мен намозни ўз вақтидан олдин билмасдан ўқисам, яъни аср вақтида шомни, шом вақтида эса хуфтонни ўқисам гуноҳкор бўламанми? Ўша намозни ўз вақтида қайта ўқишим шартми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласиз. Қайта ўқиш шарт. Валлоҳу аълам!