Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг мулкини рухсатисиз ишлатиш

18:00 / 24.11.2023 | Sabogul | 541

Ассалому алайкум! Жияним бу саволни беришни илтимос қилди, айтишича отаси шаҳардан унинг уйи ёнидан уй олган, аммо ўзи вилоятда туради, жияним норози бўлса ҳам эри қайнотасининг уйига ота онасини, укасини ва бошқа қариндошларини ўша уйга вақтинча ётиб туриш учун киритар экан ва буни мумкин деб ўйлар экан, жияним қўйманг, отам билса хафа бўладилар деса ҳам хафа бўлармиш, ҳатто иш жанжалгача бораётганмиш, у уйдан эри ва эрининг қариндошлари рухсатсиз хоҳлаганича фойдаланаётган экан, жиянимнинг отаси ҳам ўз уйидан бошқаларнинг бунақа фойдаланишини билса қаттиқ хафа бўлиши, ҳатто муносабатлар бузилиши ҳам мумкин экан. Жияним бошида эрининг ота онаси учун эри сўраганида бир марта йўқ деёлмай берган, аммо бу қилган ишига пушаймон, аросатда қолган. Шу ишни ҳукмини жавоб тариқасида сайтга қўйишларизни илтимос қиляпти, зора эри ўқиб, хатосини тушуниб, бу ишидан қайтса деган умидда


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг уйидан уй эгасининг рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас. Шундай қилса ўзганинг ҳаққига тажовуз қилиб ҳаром ишга қўл урган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat