Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонлиқ сўйиш

17:50 / 24.11.2023 | Dilnura | 596

Ассаламу алайкум! Акам(амбамнинг ўғли) бизга жонлиқ сўйиб бердилар. Ва олдиларига сув олиб борганимда сўрадим. Ака бирор нима деп сўйдизми деп? Акам : йўқ, нимадир дейиш керак эдими дедила. Ман: Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар дейилиши керак жонлиқ сўйишда дедим. Улар ўзингдан хар нарса тўқиб чиқма бор ишингни қил дедила. Яни бундай деп сўймагандила. Агар айтмоқчи бўла туриб унутиб қўйиб сўйилса дуруст бўлади деп ўқиб қолгандим. Лекин бу киши хатто шунақа дейилиш кераклигини билмаган эканлар. Энди буни ҳукми нима бўлади? Бизнинг оилада шариятга мувоффиқ иш тутилмаганлиги сабаб ва ман уйнинг энг ёш фарзанди(16 ёшдаман) бўлганим учун хам сўзимга қулоқ солишмайди. Ошхона ишлари эса яни таом пишириш вазифаси манга юклатилинган, энди нима қилай? Манку емасман у гўштдан лекин уйимдагиларчи? Агар ўша гўштдан шўрва, кабоб ва ҳоказо шу каби таомлар пиширилсаю гўштидан эмас фақат картошка ёки сувидан еб, ичилса ҳалол луқма бўладими ёки барибир ҳароми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жонлиқ сўйишда тасмия айтиш шарт экани билиб, англаб туриб атайин айтмаган бўлса сўйгани ҳаром. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat