Ассалому алайкум! Мен Совид-19 касаллиги билан касалландим, хозирда уйда лечения олябман, мен жума намозига чиқмасдан уйда пешин намозини ўқисам гунохкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Жума намозининг вожиб бўлиш шартларида бири саломатлик ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда, ўзингизнинг касалингиз кучайиб кетмаслиги ва бошқаларга зарар етмаслиги назаридан жумага боришингиз вожиб бўлмайди. Лекин саломатлигингиз кўтарса, касалингиз зиёда бўлмаслиги ва бошқаларга юқтимаслигингизга кўзингиз етса, эҳтиёт чораларини ҳаммасини кўриб охирроқда туриб ўқиб келсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!