Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръон каримда Ўзини яккалигини инкор қилиб Унга бандалардан бирортасини Ийсо алайҳиссаломга ўхшаб ёки махлуқотлардан бирортасини Ҳиндистондаги каламуш ёки маймунларга ўхшаб ёки қўли билан ясаб илоҳ қилиб олган нарсаларга ўхшаб шерик қилса асло кечирмаслигини ва уларни ҳеч қандай яхши амалани қабул қилмаслигини айтган.
لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ
72. «Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилди ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди. (Моида сураси). Валлоҳу аълам!