Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиғласа Аллоҳни қахри келадими

18:41 / 28.07.2021 | Sardor | 1472

Ассалому алайкум! Сизга ичимдеги гапни тушунтиришга харакат қиламан. Агар бирор киши дунёдан ўтса Манга бегона инсон бўлса ҳам бир неча хафталаб ёдимдан чиқмасдан ичим ачиб юрегим тўлиб йиғлаб юраман. Аллоҳдан охирати обод бўлишини сўраб ҳаққига дуо қиламан. Лекин барибир ёдимдан чиқмайди. Яқинда бир танишимга айтгандим унақа қилмасли кере Аллоҳни қаҳри келади. Кейин сани бошингаям ўша кун тушади деб айтди. Шу ишим учун Аллоҳни қаҳри келадими? Хозир сизга ёзябман томоғим ачишиб кетябди. Шунақа пайт жудаян тушкунликка тушиб қоламан


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор мусибатга йўлиқса ёки эшитса маҳзун инсон табиатида бўлиши бор. Аммо мусулмон одам бундай ҳолатда Аллоҳга хуш келмайдиган гапларни айтиб қўйишдан сақланиши керак. Бунда бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзал ўрнак бор. 

عَنْ أَنَسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ رَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ وَهُوَ يَكِيدُ بِنَفْسِهِ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَدَمَعَتْ عَيْنَاهُ فَقَالَ: تَدْمَعُ الْعَيْنُ وَيَحْزَنُ الْقَلْبُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا، وَاللهِ يَا إِبْرَاهِيمُ إِنَّا بِكَ لَمَحْزُونُونَ. رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Батаҳқиқ, Иброҳимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жон таслим қилаётганида кўрдим. Шунда у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди ва:
«Кўз ёш тўкур. Қалб маҳзун бўлур. Роббимиз рози бўладиган нарсадан бошқани айтмасмиз. Эй Иброҳим! Аллоҳга қасамки, биз сенинг учун маҳзунмиз», дедилар».
Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat