Бир савдо сотиқ иши билан шуғулланадиган акамиз номидан савол: Ҳазрат мен эркаклар либослари дўконида савдо қиламан. Бир акахон келиб, "Менга мана шу шимни сотасан" деди ва нархини ҳам келишдик, лекин акахон бир ҳафтадан кейин келиб ушбу шимни олиб кетишини айди. Қўлимга беш минг сўм пул берди. Мен у пулни шимнинг чўнтагига солиб акахоннинг кўз олдида яшириб қўйдим. Агар бир ҳафта ичида келмаса мен шимни сотиб юборишимни ва беш минг пулга куйиб қолишини у кишига тайинладим. Акахон рози бўлди. Орадан икки ҳафта ўтиб мен шимни сотиб юбордим. Акахон ҳалигача келгани йўқ. Мен беш минг берган пулини ишлатиб қўйдим. Шу ишим тўғрими?