Ассалому алайкум! Фазилатли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини ўқиётганда кўплаб биз билмаган сўзларга дуч келамиз. Бу сўзларни ўзбек тили изоҳли луғатидан қидириб кўрсак ҳам афсуски чиқмаяпти. Агар имкони бўлса, сўзларнинг ҳеч бўлмаса луғавий таъриф(изоҳ)ини топса бўладиган бирон-бир манбани айта оласизларми? (Мен асосан "Гоогле"дан, "Саводхон" дастуридан, ва "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" китобларидан фойдаланаман).
– Ва алайкум ассалом! Бундай сўзларга кейинги нашрларда изоҳлар киритилади иншаа Аллоҳ. Ҳозирда бундай сўзларнинг маъносини билиш учун энг осон йўл бирор аҳли илмдан сўраш. Валлоҳу аълам!