Ассалому алайкум! Энг шарафли уммат китобида ушбу жумлаларга кўзим тушди : "......Бир намоз билан иккинчи намоз ўртасида хеч бир лағв билмаса, ана ўша иллиййинга битиб қўйилади"( Имом Абу Довуд ривояти). Шу ерда лағв ва иллиййин кўзларига таьриф бера оласизми?
– Ва алайкум ассалом! Лағв – беҳуда, бефойда гап-сўз ва хатти-ҳаракатлардир. Иллиййинга битиб қўйилишинги маъноси эса - ушбу амални қилган мўминнинг даражаси кўтарилсин учун муқарраб фаришталар уни жаннатнинг энг олий даражаси бўлмиш иллиййинга олиб чиқишларидир. Валлоҳу аълам!