Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эррексия натижаси суюқлик ажралиб чиқиши

21:29 / 26.12.2022 | Shuhrat | 1224

Ассалому алайкум! Ёшим 32да, Деярли 10 йилдан бери 5 вақт намозни канда қилмайман, лекин ҳар намоз оқиганимдан олдин таҳорат олишга мажбурман. Бир кунда энг ками 4 марта таҳорат оламан сабаби доим эррексия болаверади. Эррексия болмаслиги учун базан куни билан тасбеҳ қайтариб юраман. Ишим тижорат болганлиги учун базан 1 2 ой уйдан узоқда болишимга тогри келади. Лекин уйда болсам ҳам аёлим билан бир кунда 3 4 маротиба жинсий алоқа қилсам ҳам яна эррексия болаверади. Ёш отган сари жинсий эҳтиёж камайиб боради дейишади лекин менда аксинча охирги йиллар янаям талаб кучайиб боряпти. Ҳаттоки урологга ҳам, сехопотологга ҳам учрадим, давоси ёқ дейишди. Дориси бор экану лекин вужудни ҳам зайифлаштираркан, согликга ҳам зарари бор деди. Эррексия болганда олатдан суюқлик ажралиб чиқаверади, шу сабаб таҳорат қилишимга тогри келаверади. Саволим шуки бундай ҳолатда таҳорат бузилаверадими? Баъзилар дейишяпти ки таҳорат бузилмайди, сенга боглиқ болмаган ҳолат, атайлаб қилмаяпсан дейишади, лекин конглим хотиржам эмас. Сизлардан сорашга қарор қилдим. Жуда қийин аҳволдаман. Маслаҳат беринг илтимос.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олатдан мазий чиқса таҳорат олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat