Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳида таҳсил оламан. Саволим шундан иборатки, биз анатомия, гисталогия каби фанлардан ҳар дарс учун инсоннинг ички органларини тузилишини ўрганиш учун расмини чизамиз. Буни чизиш ёдда сақлашни ва мавзуни тушунишни осонлаштиради ва буни чизиш мажбурий. Агар чизмасак баҳо ололмаймиз. Бундай ҳолда расм чизсак гуноҳ бўлмайдими? Яни жонли нарсаларни расмини чизиш гуноҳ, ички ва ташқи органлар эса жонли тананинг бир қисми.
– Ва алайкум ассалом! Сиз соҳани жуда ҳам яхши ўрганинг. Бош қисмини чизмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!