Ассалому алайкум! Мен аёлимга бир ишни килма агар шу ишни қилсанг минг талоқсан деб айтгандим, лекин афсус у шу ишни қилди ва энди чорасиз холатга тушиб қолдим. Бу холатдан чиқиб кетиш йўлини топа олмаябман. Яқинда интернетда агар эркак шу талоқни айтгунича ўзини билмедигон даражада жахлланган бўлса яни мажнун холатига тушган бўлса талоқ қабул қилинмеди деб ўқиб қолдим, лекин бу гапга ишонмероқ турибман лекин мен ўша холатда ростанхам жуда хам жахилланган эдим. Саволим шундан иборатки ростдан хам жуда қаттиқ жахилланганда шу тақиқни қўйса ва талоқсан дегандан сўнг аёл шу ишни қилса талоқ қабул бўлмедими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Сиз шу қўйган шартни аёлингизга қўяётганингизни аниқ билгансиз. Бундай инсон ўзини билмайдиган даражада жахл устида дейилмайди. Сиз кимга талоқ ўтишини билиб туриб талоқни шартга боғлагансиз. Сизларга уч талоқ тушган ва бирга яшашга йўл қолмаган. Валлоҳу аълам!