Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат мен яқинда Аллоҳ хоҳласа уйланаман. Менда қиймати 1 000 000 сўм атрофидаги диний китоблар бор. Булар орасида кўпчилигини сизни китобларингиз ташкил қилади. Ҳазрат мен мазкур китобларни бўлажак турмуш ўртоғимга маҳр қилиб берсам бўладими? Бу кабилар маҳр ўрнига ўтадими? Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўтади. Аммо маҳрни келин сўрайди. Унинг истаган нарсасини берасиз.