Китобларингизда келтирилган ҳадислардан билдимки, рибохўр ва унинг едирувчисидан ташқари, котиб (рибо муомаласини ҳужжатлаштирувчи киши) ҳамда икки шоҳид ҳам рибога баробар аралашган ҳисобланар экан. Саволим банкнинг молиявий ҳисоботлар тайёрлаш бўлимида ишлаш ҳақида. Бу касбнинг бажарадиган асосий вазифаси - квартал ва йил якуни бўйича банк фаолиятини рақамларда акс эттириш (актив, пассив, капитал, фойда/зарар...) ва шу асосида ҳисобот тайёрлашдан иборат. Ушбу касб кредит олди-бердисида бевосита иштирок этмайди. Аммо банкнинг асосий фаолият турларидан бири фоизга кредит бериш ва депозит қабул қилиш бўлганлиги сабабли тайёрланадиган ҳисоботларнинг бир қисмида кредит ва унинг фоизлари суммаси ҳам бўлади. Ушбу сайтнинг савол-жавоб бўлимида Сиз "Бевосита рибога боғлиқ бўлмаган банк ишларига уламолар рухсат берганлар", деб айтиб ўтгансиз. Саволим қуйидагича: Ушбу касбга рибо аралашяптими? Унда ишлаш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
"Бевосита рибога боғлиқ бўлмаган банк ишларига уламолар рухсат берганлар".