Ассалому алайкум! Бугун рахматли онажонимнинг қабрларига қабр тоши қўйдиргандик. Шунга уйга имом чақириб Қуръон хатм қилдирмоқчидик. Аммо ёши улуғларимиз, бугун қилманглар, уч кундан кейин қилинади дейишди, шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Қабрга хашаматли қилиб тош қўйдириш ҳам уни қўйдиргандан кейин хатм қилиш ҳам қабр ёнига имом чақириш ҳам ёши улуғларингизни “уч кундан кейин хатм қилинади” деган гаплари ҳам динимизда йўқ. Динда йўқ нарсаларни қилиб ёки гапириб динга қўшимча киргизманглар. Валлоҳу аълам!