Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намозида тасбеҳ айтишга улгурмаса

11:20 / 07.12.2023 | Abubakr | 631

Ассалому алайкум! Мен отам билан намозларни жамоат қилиб ўқиймиз яни икки кишилик жамоат ва намоздан сўнг тасбеҳ айтамиз 1 савол лекин мен тасбеҳни тўлиқ айтишга улгурмаяпман нима қилсам бўлади? 2 савол Қуронда жамоат намозига қанча савоб берилишлиги айтилганми агар айтилган бўлса қанча савоб берилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Имом кейинги зикрга ўтганда сиз ҳам ўтишингиз шарт эмас. Тугатиб кейин ўтаверинг.

2). Ҳадиси шарифда бундай дейилган:


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَصَلَاةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلَاةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ دَرَجَةًرَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Демак, жамоат намозининг фазли гоҳида йигирма беш, гоҳида йигирма етти даража устун бўлар экан. Бундай фарқ масжиднинг узоқлиги, намозхоннинг ихлоси ёки имомнинг тақвосига боғлиқ бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, жамоат билан намоз ўқишниг фазли беқиёс каттадир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat