Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурий никоҳ боғланадими

15:20 / 07.12.2023 | Muhammad | 587

Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилётканда йигит ёки қиз қалбдан рози бўлмаган ҳолда мажбурлигидан "қабул қилдим" ёки "бағишладим" деса ҳам никоҳланган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мажбурлигидан айтса ҳам никоҳ боғланади. Никоҳнинг бошқа шартлари топилган бўлса бас.

Никоҳ шартлари ва никоҳ боғланадиган лафзлар

 Никоҳ яъни эр-xотинлик боғланади ийжоб ва қабул билан, яъни ақдини боғловчи икки кишининг аввалгиси жуфтлантирувни ё жуфтланувчини талаб этмоғи ва иккинчисининг қабул қилмоғи билан агарда бу ийжоб билан қабул ҳар иккисини ўтган замонга далолат қилса. Масалан: Xотин “Мен сенга ўзимни бағишладим” деганда, эр “мен xотинликка қабул қилдим” деса, ёки бириси амр, иккинчиси ўтган замон лафзи бўлса ҳам. Масалан: биров қизнинг отасига “Қизингни менга бер” деса ва қизнинг отаси “қизимни сенга бердим” деса никоҳ боғланур, гарчи эр xотин бўлувчилар ушбу айтган сўзларини маъносини билмасалар ҳам.
Никоҳ “никоҳ”, “тазвиж”, “ҳиба”, “тамлик”, “садақа” лафзлари билан боғланади. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Никоҳ фақат никоҳ ва тазвиж лафзлари билан боғланади”, дейдилар. Никоҳ яна “байъ” – олди-сотти лафзи билан ҳам боғланади. Лекин никоҳ “ижара”, “ибоха”, “иъора”, “васият” лафзлари билан боғланмайди. Чунки ушбу лафзларни юқоридагилари билан никоҳ боғланмаслигининг сабаби, бу лафзларда аёлнинг жинсий аъзосига эгалик тўлиқ собит бўлмайди. “Васият”да эса мулкга эгалик фақат васият қилувчининг вафотидан кейин собит бўлади.
Никоҳ фақат иккита гувоҳ ҳозирлигида дуруст бўлади. Икки гувоҳ иккиси ҳам эркак ё бириси эркак ва икки аёл бўлиши шарт бўлади. Гувоҳлар - ҳур, оқил, болиғ, мусулмон бўлмоғи лозим бўлади. Лекин гувоҳларга одил бўлиши шарт қилинмайди.
Гувоҳликда унинг шартлигига ҳеч бир шак-шубҳа йўқ. Чунки бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари далил бўлади.

لا نكاح الا بشهود

“Гувоҳларсиз никоҳ, никоҳ эмас”.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ эса никоҳда гувоҳлик шарт эмас, балки никоҳ боғланганлигини эълон қилиб қўйиш керак, дейилади. Никоҳ икки фосиқ гувоҳ ҳузурида, гарчи улар туҳматчилиги учун жазоланган бўлсаларда дурустдир. Аммо фосиқ гувоҳларнинг сўзи даъво вақтида тингланмас ва яна эр билан xотин иккисининг икки ўғли ё бирининг икки ўғлининг олдида ҳам никоҳ дуруст бўлади. Лекин буларнинг гувоҳлиги яқинлиги учун қабул қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat