Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг хаққи

19:39 / 18.11.2021 | Мухаммадали | 1905

Ассалому алайкум! Аёл кишига эрнинг розилиги биринчи уринда туришини биламан. Розилигини олишга харакат қиламан. Лекин қайнонамлар жуда инжиқ бир кунда 6-7 соатлаб ғийбат қилип ўтиради кўп гапи ўзини ёмон гумонлари. Туриб кетолмайман бу нарса ойлаб давом этди қалбим оғирлашип кетти эшигларда қочиб юрдим ишни бохона қилип йиғлап юрдим Роббим қалбим қийналип кетти ёлғонлардан дип. Телефонимни берухсат роса титкилади охири сўрадим хижолат бўламан беринг деб 3 марта сўрадим бермади бировни телефонини титкилаш яхши эмас дедим охири 3 кун овқатмни емай қийнади мени. кечирим сўрадим эримга айтганди онам битта жавобини бераман деб ташланади мани эшитмайдиям она мухим холос хафа бўлсам айтолмайман хўжейинимга юзинчи даражадаям бассан дейди. Қайнамни сўкишларини индамай эшитсам айбим бўлмасахам кечирим сўраб оёқларига йиқилиб эрим ажраб кетмасин мендан деб яшадим ўшанда хам розимисиз мендан десам онам рози бўлса рози бўламан дейди. Қайнонам хали хич кимдан рози бўлмаган қизлариниям қарғайди. Келинларни тарафини олип зулм қилманг дейишса. Мен эрим рози бўлмаса нима қиламан деб охиратимдан қўрқаман. Саволим эрни рози қилиш учун қайнонани хар қандан қилиқларига чидаш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрнинг ҳаққи ҳам шариат тарафидан белгилаб берилган. Ундан ортиғини талаб қилиши жоиз эмас. Сиз имконингиз даражасида ҳурматини қилинг, итотда бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat