Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда аврат жой

12:53 / 03.09.2015 | Bunyod | 3932

Ассалому алайкум! Кийимда темир учқуни учиши натижасида майда тешиклар бўлса ва унга яхшилаб қаралса аврат кўринади. Шу тешикчалари бор кийимда намоз ўқиш жоизми? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир.
Чўриники ўша билан бирга елка тарафи ва қорни ҳамдир.
Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.
Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.
Болдирнинг ўзи бир аъзодир.
Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам. (“Кифоя”).
Агар йиғилиб юқорида зикр қилинган миқдорича очилиб қолса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat