Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дроп сервис

08:57 / 04.02.2023 | Sobitxon | 637

Ассалому алайкум Менда бир веб-сайтим бор дейлик. Ва логотип учун ҳар хил нархларда режа пакетлар бор. Ва энди менинг мижозим бор ва у биринчи навбатда менинг режаларимдан бирини сотиб олди. Ва кейин мен (Фиверр) каби фреэлансинг веб-сайтларига кириб у ердан бир бошқа одам ёллайман яни фрилансер режаларидан бирини арзон нархга сотиб оламан ва унга сервис пулини тўлайман. Кейин у менинг логотипни этказиб беради ва шундан сўнг мен логотипни веб-сайтимдан сотиб олган мижозга этказиб бераман. Яъни ишни мен бажармайман мен буюртмани оламан ва уни бажартираман. Орадаги пул менинг фойдамга қолади. Бу иш ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Логотип ясаб бериш учун буюртма берган мижоз уни буюртмани қабул қилиб олувчининг айнан ўзи бажаришини шарт қилиб қўйган бўлса уни бошқаларга бажартира олмайди. Агар бошқага бажартиришга изн берган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat