Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лоторея ҳақида

00:00 / 28.01.2013 | eski savollar | 3041
Ассалому алйкум шайх хазратлари. Бермокчи булган саволим йокимсиз булса узр, лекин хайотда бундай вокеалар коп учрайди. Авваламбор яратган аллох хаммамизни омадимизни берсин. Купчилик одамлар лотореядан ютишган. Ахир шу одамларга аллох омад берган. Лотореядан ютишини хам аллох узи хохлаган. Шундай одамлар ютукни халол юлларга ишлатишга хакликми ва бу ютукнинг узи халолми, кунлардан бир кун тешиб чикмайдими. Жавобиз учун рахмат. АЛЛОХГА МИНГ КАТРА ШУКУРКИ АЛЛОХ ХАММАМИЗНИ ОМАДЛИ КИЛИБ ЯРАТГАН. ОМАДСИЗ ИНСОНЛАР ЕСА УЗЛАРИНИНГ КИЛМИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ОМАДИДАН АЖРАГАН. ЛЕКИН ШУ ИНМОНЛАРНИ ХАМ ДУО КИЛАЙЛИК, ЯНА ОМАДЛАРИНИ БЕРСИН ЯРАТГАН ЕГАМИЗ АЛЛОХ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло гуноҳ ишларга рози бўлмайди. Бундай гапни иккинчи марта айтманг. Хоҳиш билан розиликнинг фарқи бор. Бунга ўхшаш гапларни диққат билан англаш лозим. Сизнинг гапингиздан ақийда борасидаги катта тойилиш сезилиб турибди.Бу борада Аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳаби эътиқоди қўйидагича бўлади:Ҳар бир нарса Унинг тақдири ва хоҳиши билан жорий бўлур. Унинг хоҳиши амалга ошади, бандаларнинг хоҳиши ошмайди. Магар У нимани улар учун хоҳиш қилса ўша амалга ошар. У зот уларга нимани хоҳласа бўлади, нимани хоҳламаса бўлмайди. Шарҳ: Яъни, борлиқда воқеъ бўладиган ҳар бир нарса, хусандчилигу алам, фойдаю зарар, мусийбату роҳат, иззату хорлик, камбағаллигу бойлик, ўлиму ҳаёт қаҳатчилигу серобчилик ва шунга ўхшаш ҳамма нарсалар Аллоҳнинг тақдири ва хоҳиши ила воқеъ ва жорий бўлади. Бандаларнинг хоҳиши ила ҳеч бир нарса воқеъ бўлмайди. Мабода бўлса ҳам, Аллоҳнинг хоҳиши боғланган нарса воқеъ бўлади. Аллоҳнинг хоҳиши боғлиқ бўлмаган нарса эса, воқеъ ҳам бўлмайди, вужудга ҳам келмайди. Далил: «Сиз фақат Аллоҳ хоҳиш қилгандагина хоҳиш қила олурсиз. Албатта, Аллоҳ ўта илмли, ўта ҳикматли бўлгандир» (Инсон: 30). «Сиз фақат Аллоҳ – Роббул оламийн хоҳиш қилгандагина хоҳиш қила олурсиз» (Таквир: 29). «Агар Роббинг хоҳлаганида, уни қилмас эдилар» (Анъом: 112). «Агар Роббинг хоҳлаганида, ер юзидаги кимсалар ҳаммаси жам бўлиб иймон келтирардилар» (Юнус: 99). «Аллоҳ хоҳлаган кимсани, залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани, тўғри йўлда қилади», (Анъом: 39). оятлари ва шунга ўхшаш, Аллоҳнинг хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани бўлмаслигига далолат қилувчи оятлардир. Қандоқ қилиб ҳам, Унинг мулкида Ўзи хоҳламаган нарса воқеъ бўлар эди. Аллоҳ кофирдан иймонни хоҳлаган эди. Кофир эса куфрни хоҳлади. Бас кофирни хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишидан ғолиб келди, деган одамдан ҳам йўлдан адашганроқ ва ёлғончироқ одам борми? Аллоҳ улар айтаётган нарсадан жуда ҳам олийдир. Бу масалада қуйидаги оятлардан ишкал чиқади. «Ширк келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмасдик», дейдилар» (Анъом: 148). «Ширк келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик, дедилар» (Наҳл: 35). «Улар, агар Раҳмон хоҳлаганида, биз аларга ибодат қилмаган бўлар эдик, дедилар. Уларнинг бу ҳақда ҳеч илми йўқ. Улар фақат ёлғон гапирадилар, холос» (Зухруф: 20). Аллоҳ таоло ушбу оятларда мушрикларни ўзларидан содир бўлган ширкни Аллоҳ таолога боғлаганлари учун мазаммат қилди. Уларнинг гапларининг маъноси, Аллоҳ хоҳлагани учун биздан ширк содир бўлди, деганидир. Бунга жавоб қуйидагича: Аллоҳ таоло уларни, Аллоҳнинг хоҳишини ўзларидан содир бўлган ширкдан У зот рози бўлишига ва ўшанга муҳаббати борлигига далил қилганлари учун мазаммат қилди. Гўёки, агар Аллоҳ ширкни ёмон кўрганида, унга рози бўлмаганида, унинг содир бўлишини хоҳламас эди. Бинобарин, бизга уни имконини бермас эди, дедилар. Аллоҳ таоло уларга раддия қилиб, Ўзининг хоҳишини куфр ва ширкка розиликка далил қилиш, пайғамбарлар, самовий китобларни ёлғонга чиқаришга тенг эканини баён қилмоқда. Чунки, агар У зот куфр ва ширкка рози бўлганида, пайғамбарларни юбормаган ва китобларни нозил қилмаган бўлар эди. Бас, пайғамбарларни юбориш, китобларни нозил қилиш ширк ва куфрга рози эмасликнинг далилидир. Шундан, хоҳиш бошқа, розилик бошқа нарса экани билинди. Чунки, куфр Аллоҳнинг хоҳиши билан содир бўлади. Розилиги билан эмас.Аллоҳ таоло Қуръони каримда деган: «Ва У зот Ўз бандалари учун куфрга рози бўлмас» (Зумар: 7). Ўғри ўз ўғрилиги учун қадарни ҳужжат қилиб, қазои қадар шу экан, ўғрилик қилдим, деганида, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам, қазои қадар шу экан, мен ҳам қўлингни кесаман, деганлар. Ушбуга ўхшаш ишкалларни ширк ва маъсиятларга далил қилиб келтириш, шариатни ёлғонга чиқариш қабилидандир. Бунга юқоридаги оятнинг давоми ҳам далолат қилади. «Улардан олдингилар ҳам, шундоқ қилиб ёлғонга чиқарган эдилар», (Юнус: 39). Шундан, уларнинг муроди ёлғонга чиқаришдан бошқа нарса эмаслиги билиб олинди. Бас, Аллоҳ таоло уларни шариатни ёлғонга чиқаришлари учун мазаммат қилди. Иймонларига нисбатан Аллоҳнинг хоҳишини рад қилганлари учун эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat