Ассалому алайкум! Акам билан шерикчиликда боғдирчилик қилмоқчи эдим. Акам ҳамма нарсани ўзи кредит ҳисобидан қилаяпти. Менга эса кредитни тўлашга ёрдам қил шерикчиликда иш қиламиз деяпти. Агар мен кредитни тўлашга ёрдамлашиб шерик бўлсам рибога аралашиб қолмайманми?
2). Мени 100млнлик товарим бўса, шундан 80 млни фирмалардан қарз бўлсам (қарз ҳисобига келишиб ишлаймиз фирмалар билан) одамлар мендан 20 млн қарз бўлса(қарзга ҳам савдо қиламиз), 20 млн пул қўлимда бўмаса ҳам бойлигим нисобга етган ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аралашасиз.
2). Ҳа. Закот беришда эса қўлингизга текканидан қирқдан бирини чиқараверасиз. Чунки тегмай қолиш эҳтимоллари ҳам бўлади. Шариат эса қўлга тегмайдиган миқдорига закотни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам!