Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳалал - ҳарам?

00:00 / 20.08.2009 | eski savollar | 2203
Ассалааму алайкум wр wб.Хурматли Шайх Ҳазратлари, илтимос ушбу саволларимга жавоб берсангиз. 1. Мен желатинни пишириқларга қайсиларини ишлатиш мумкин мумкинмас деган саволга жавоб истаб, бошқа кутилмаган ма'лумотларга дуч келдим. Уларга ко'ра чо'чқа ёки ҳалоллаб со'йилмаган хайвонлар ёг'идан олинадиган желатин қуйидаги махсулотларда ҳам ишлатилар экан:- филм негативи (пленка)- ҳар турли тиш ювиш пасталари- косметик воситаларнинг асосий қисмида- ҳамма атирларда (перфуме)- совун ва кир ювишда ишлатиладиган юмшатувчи воситаларда- тана, қо'л ва оёқ учун лос'ёнларда.Юқорида айтиб о'тилган махсулотларнинг таркибида желатин бор ё ё'қлигига э'тибор берилиши керакми? Бу ҳақда Динимиз уламоларининг қандай фатволари бор?2. Мусулмонлар учун икки Хайитдан бо'лак байрам ё'қлиги сабаб туг'илган кунни нишонлаб бо'лмаслигини о'ргандим ва Алҳамдулилаҳ 2 йилдирки имконим борича бунга амал қиляпман. Аммо, шу о'ринда та'кидлаб о'тиш керакки орамизда туг'илган кунини байрам сифатида нишонлайдиганлар жудаям ко'пчиликни ташкил этади. Уларнинг ба'зилари бизнинг яқинларимиз ҳам бо'лиши мумкин. Шунда ба'зи ноқулайликлар туг'иладики, мен табрикламасам уларнинг ко'нгиллари ранжиганини ва ба'зан ҳатто муносабатлари о'згарганини сезаман. Шуларнинг олдини олиш мақсадида номига бо'лса ҳам табриклаб қо'йса бо'ладими?Ушбу савол Пасхага ҳам тегишли.3. Икки о'заро қариндош бо'лмаган оила йиг'илиб қолишса, бунда эркак-аёл бир жойда о'тириб таомланиши мумкинми? 4. Бошқа дин вакиллариникига меҳмонга борганда (христиан, буддист), уларнинг қо'йган го'штли таомларидан исте'мол қилиш мумкинми?5. Ҳанафий мазҳаби бо'йича хотинининг эри олдидаги аврати киндикдан то тиззагачами? Сизга чуқур эҳтиром ва олдиндан ташаккур ила Аллоҳдан умрингизга ҳайр ва барака ато этишини тилаб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2, - Хафа бўлмасликлари учун бўлиши мумкин.3, - Айри ўтирганлари шариатга мувофиқ.4, - Христянлар ўз дини таълимоти асосида сўйган бўлса, дуруст. Буддистники бўлмайди.5,- Эр – хотин орасида аврат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat