Ассалому алайкум! Бир ишхонада шафёр бўлиб ишлеман бизга иш берган бошлиғимиз мусилмон, ишхонамизда мусилмон бўлмаган одамларам ишледи шу одам манга бир иш буюрди хичким билмасин ўртамизда ман санга хақ тўлеман дияпти. Ман унга ман бундай ишлар қилмаслигими айтдим бу барибир бошқа одамда ишларини биткизўради. Шу қилятган ишларини бошлиғимизга айтиб қўйсам айбини очиб қўйганга кириб қолмайманми вақт ажратиб.
– Ва алайкум ассалом! Агар таъқиқланган ишни қилаётган бўлса уни ўша ишдан қайтариб туринг. Агар бунинг натижасида бировнинг молига талафот етаётган бўсла тегишли жойга билдириб қўйинг. Валлоҳу аълам!