Ассалому алайкум! Мен бир ишга кирмоқчи эдим. У ер мени иш билан таъминлайди ойлик маош ва билим ҳам беришади. Эвазига эса мен у ердан бошқа ишга кирганимдан сўнг иш ҳаққимдан 9% ини уларга 12ой давомидан беришим керак. Шу судхўрликка ёки харомга кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай келишув жоиз эмас. Валлоҳу аълам!